Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2018, Тошкент вақти: 19:57

АҚШ Эрондаги намойишлар "душманлар томонидан уюштирилгани" тўғрисидаги баёнотларга қарши чиқди


Теҳрондаги норозилик намойишига чиққан одамлар.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли эронлик намойишичиларнинг жасурлигини юқори баҳолади ва Теҳрон расмийларининг намойишлар “Эрон душманлари” томонидан уюштирилгани тўғрисидаги баёнотларга қарши фикр билдирди.

Бу ҳақда 2 январь куни гапирган Хейли Вашингтон Эрондаги намойишларда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани масаласида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилиши ўтказилишини талаб қилишини ҳамда бу масалани БМТнинг Женевадаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши кун тартибига киритиш ташаббусини кўтаришини билдирди.

Эронда 28 декабрдан бери давом этаётган ҳукуматга қарши норозилик намойишларида шу кунгача камида 22 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

2 январь куни Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаманеи намойшлар “Эрон душманлари томонидан уюштирилганини иддао қилган эди:

-Душман ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб қолишни истайди. Сўнгги бир неча кундаги воқеаларга назар солинг! Ислом Республикасига қарши бўлганлар, катта пулга, катта сиёсатга, қурол ва разведкага эга бўлганларнинг барчаси бирлашмоқда ва улар Ислом режимига, Ислом Республикасига таҳдид солмоқда, -деди Хаманеи.

XS
SM
MD
LG