Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 21:49

Марказий банк: 2018 йилда сўм кескин ёки сезиларли даражада қадрсизланмайди


Ўзбекистон Марказий банки биноси.

Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилда миллий валюта - сўмнинг кескин ёки сезиларли даражада қадрсизланиши кутилмаётганини билдирди.

Марказий банк: 2018 йилда сўм кескин ёки сезиларли даражада қадрсизланмайди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

"Инфляция 11,5-13,5 фоиз бўлади, пул массаси эса 12-15 фоизга кўпаяди"

Марказий банкнинг 2018 йилга мўлжалланган монитар сиёсати юзасидан эълон қилинган ҳисоботида таъкидланишича, жорий халқаро операциялар бўйича ижобий сальдо прогноз қилинаётгани ортидан сўмнинг жиддий қадрсизланишига сабаб бўлувчи фундаментал омиллар кузатилмаяпти.

Банк 2018 йилда инфляция даражасини 11,5-13,5 фоиз даражасидан юқори бўлмаган ҳолатда сақлаб қолишни режалаштираётганини ҳам билдирган.

“2018 йилдаги инфляция прогнози ва иқтисодий ўсиш темпларидан келиб чиқилган ҳолда пулга бўлган талабни назарда тутиб, кейинги йилда пул массасининг 12-15 фоизга кўпайиши кутилмоқда. Ўз навбатида иқтисодиётни кредитлаш қолдиғини ҳам кўпайтириш кутилмоқда”, дейилади банк ҳисоботида.

2018 йилда ҳам нарх-наво ўсади

Марказий банк 2018 йилда инфляция босими кучайши ортидан нарх-навода ҳам ўсиш бўлишини назарда тутмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, бу импортга бўлган талабнинг кутилганидан кўпроқ бўлиши, ташқи иқтисодий сиёсат либерализацияси, иш ҳаққининг оширилиши, энергия заҳиралари нархининг қимматлаши билан боғлиқ бўлади.

“...Инфляция босими фойдасига ўйнайдиган бундай омиллар 2018 йилдаги пул-кредит сиёсати самарадорлигини пасайтиради”, дейилади ҳисоботда.

Амалдаги қатъий пул-кредит сиёсати сақлаб қолинади

Марказий банк 2018 йилда ўзбек сўми курсининг кескин тушиб кетишига сабаб бўлувчи ички омилларни бартараф этиш мақсадида аввалги йилларда бўлгани каби қатъий пул-кредит сиёсатини сақлаб қолишини маълум қилди.

Бу сиёсат Ўзбекистонда бугунги кунда мавжуд бўлган бозорга нақд пул чиқишини назорат қилиш ва банкларга мажбурий тарзда нақд пул тушириш бўйича банк назорати тартибини сақлаб қолишдан иборат бўлади.

"2017 йилда пул массаси 20 фоизгача ўсди, инфляция эса 12-14 фоиз бўлди"

Марказий банк ҳисоботнинг 2017 йил якунларига бағишланган қисмида, Ўзбекистонда қонуний равишда валюта айрибошлашга расман рухсат берилган сентябрь ойидан бошлаб ноябрь ойигача бўлган уч ойлик муддатда тижорат банклари аҳолидан 750 миллион АҚШ долларини сотиб олганини маълум қилди.

“Авваллари бу маблағ норасмий бозор оборотида бўлганини назарда тутган ҳолда айтиш мумкинки, бугунги кунда бу пуллар валюта биржасидаги таклифнинг қўшимча манбалари сифатида хизмат қилмоқда. Умуман олганда, 2017 йилнинг сентябрь-ноябрь ойлари оралиғида валюта биржасидаги операцияларнинг ўртача ҳажми шу йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан деярли 1,5 баробарга, экспортёрлар томонидан топширилган валютани сотиш ҳажми 2 баробардан кўпроққа ўсди”, дейилади ҳисоботда.

Марказий банк 2017 йилда миллий валютадаги сўм массаси 17-20 фоизга ўсгани, инфляция даражаси эса йил охирига келиб 12-14 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинаётганини ҳам билдирди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG