Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 07:17

Тошкентдан Чимкентга тўлақонли автобус қатнови 8 январдан бошланади


Тошкент-Чимкент йўналиши бўйича доимий автобус қатнови 8 январдан бошлаб йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Газете.uz” Автомобиль ва дарё транспорти агентлигига таянган ҳолда 4 январь куни хабар берди.

Аввалроқ мазкур йўналиш бўйича қатнов 5 январдан бошланиши хабар қилинган эди. Маълум бўлишича, 5 январь куни амалга ошириладиган рейс тажриба сифатида бўлиб, у Ўзбекистон делегациясини Қозоғистонга олиб боради.

Хабарда таъкидланишича, 8 январдан бошлаб эрталабки соат 6дан кечки соат 8гача ҳар соатда биттадан автобус Тошкентдан Чимкентга қараб йўлга чиқади. Бу йўналишда 20 та MAN (10таси Ўзбекистонники, 10таси Қозоғистонники) , 10та Mercedes-Benz (Қозоғистонники) ва 10 та Higer (Ўзбекистонники) автобуси қатнайди.

Тошкент билан Чимкент орасидаги 145 километрли йўлни автобуслар 3 соатда босиб ўтади. Айтилишича, автобус йўловчилари чегара текширувидан навбатдан ташқари ўтказилади.

Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги келажакда Қозоғистон шаҳарларини Самарқанд, Бухоро ва Хива билан боғловчи автобус рейслари ҳам йўлга қўйилишини билдирди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома 2017 йилнинг 17 ноябрида имзоланган эди.

XS
SM
MD
LG