Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:26

ЎФФ "ёшини кичрайтирган" беш футболчини спортдан четлатди


Ўзбекистон футбол федерацияси - ЎФФ ёшини кичрайтириб ўсмирлар терма жамоасида тўп сурган 5 нафар футболчини бир умрга футболдан четлатган.

Бу ҳақда федерация 6 январ куни хабар қилди

Федерация матбуот хизматига кўра, U-16 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида тўп сурган Абдумутал Абдуллаев, Муҳаммаджон Абдуллаев, Улуғбек Давлятов, Зокир Аҳмадалиевлар ва “Бухоро” клуби ёшлар жамоаси футболчиси Ҳасан Бурхоновлар қалбаки ҳужжатлар асосисда ёшини кичрайтиргани учун бир умрга футболдан четлатилган.

ЎФФ ёшини кичрайтириб, чет элда тўп суриб юрган футболчилар ҳақида ҳам маълумот борлиги ва тез орада улар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар эълон қилинишини билдирди.

XS
SM
MD
LG