Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2018, Тошкент вақти: 21:04

Владивостокда ўзбекистонлик икки муҳожирнинг жасади топилди


Владивостокдаги кўрфазлардан бири.

Россиянинг Владивосток шаҳридаги Лазурная кўрфазида мавжуд кафелардан бирида ўзбекистонлик икки нафар муҳожирнинг жасади топилди. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри Deita.ru ахборот порталига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, икки эркак муҳожир жасади кафенинг омборхонасидан топилган. Полиция ёши 40 ва 54да бўлган муҳожирларнинг шахси аниқланганини, улар Ўзбекистон ватандоши эканини тасдиқлади. Бироқ муҳожирларнинг исм-шарифлари очиқланмади.

Дастлабки таҳминларга қараганда, мухожирлар омборхонадаги печкадан тараган ис газидан заҳарланиб ўлган. Айни пайтда бу иш бўйича дастлабки тергов давом этаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG