Линклар

Шошилинч хабар
21 апрел 2018, Тошкент вақти: 02:47

Вилоятлар ўртасида яна 12 та йўл-патруль хизмати пости ва блокпостлар фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига таяниб, gazeta.uz хабар қилди.

Шундай қилиб, тугатилган постлар сони 66 тага етди. Уларнинг 23 таси ЙПХ постлари, 12 таси блокпост ва 24 таси тўсиқ пости ҳисобланади.

Вилоятлар ўртасидаги постларни олиб ташлаш вазифаси 22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаатномасида топширилган эди. У ўз мурожаатномасида бу каби постлар одамлар ҳаракатланишига, ички иқтисодиёт ва ташқи туризмнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётганини таъкидлаган эди.

66 та пост ёпилгунга қадар улар сони 133 тани ташкил этар эди.

XS
SM
MD
LG