Линклар

19 январ 2018, Тошкент вақти: 02:58

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг биридан тўрт нафар одамнинг жасади топилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" газетасига таянган ҳолда 9 январда Sputnik нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, бир қисми ёниб кетган хонадондан топилган жасадлар шу уйда истиқомат қилувчи, 1989 йилда туғилган оила бекаси, унинг синглиси ва икки фарзандига тегишли. Ўлим сабаблари табиий газдан захарланиш ёки қотиллик бўлиш мумкинлиги таҳмин қилинмоқда..

Бу сўнгги пайтда Андижон вилоятида юз берган ва жамоатчиликка маълум бўлган иккинчи мудҳиш ҳодисадир.

Озодлик радиоси 2017 йил декабрь ойида Булоқбоши туманидаги Байналминал маҳалласидаги зовурдан 8 ёшли қизалоқ жасади топилгани ва Диёрбек Йўлдошев 8 ёшли қизи Севарани бўғиб ўлдирганликда айбланиб, ҳибсга олини ҳақида хабар берган.

XS
SM
MD
LG