Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 20:23

Украинада ўлдирилган ҳуқуқушунос билан видолашиш учун ўнлаб одам тўпланди


9 январь куни Украинада ўлдирилган ҳуқуқшунос ва фаол Ирина Ноздровска билан видолашиш учун ўнлаб киши тўпланди.

Ноздровска Украина яқинидаги Демидив қишлоғида дафн этилади.

Ноздровска ўз синглиси қотили қамоқдан эрта чиқарилмаслиги учун курашган ва муваффақият қозонган эди.

Ҳуқушунос 29 декабрь куни бедарак йўқолган. 1 январь куни унинг танаси Демидив яқинида топилган. Полиция Ноздровска пичоқ билан қилинган ҳужум туфайли ҳалок бўлганини билдирди.

Ноздровска 2015 йилда маст ҳолатда синглисини автомобиль билан уриб ўлдирган Дмитро Россошанский қамоқда қолиши учун курашган. Фаолнинг уринишлари Киев вилояти суди Россошанскийга берилган етти йиллик қамоқ жазосини ўз кучида сақлаб қолишида муҳим роль ўйнагани айтилади.

Хабарларга кўра, Россошанскийнинг отаси ва яқинлари Ноздровскага бир неча марта таҳдид қилган.

XS
SM
MD
LG