Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 12:09

Дунёнинг 54 давлатига визасиз бориш имконини берувчи Ўзбекистон паспорти индекс кўрсаткичлари бўйича икки поғона юқорига кўтарилиб, 81-ўринни эгаллади.

Henley & Partners компанияси эълон қилган рейтинг натижаларига кўра, дунёнинг 177 мамлакатига визасиз бориш имконини берувчи Германия паспорти биринчи ўринни эгаллайди. Сингапур ва Швеция паспорти иккинчи ўринда. Учинчи ўринни жами 7 давлат: Буюк Британия, Дания, Италия, Норвегия, Финландия, Франция ва Япония эгаллаган.

Ўзбекистон қўшнилари Қозоғистон 65-ўринда, Қирғизистон 76-ўринда, Тожикистон эса Ўзбекистон билан битта ўринга жойланган.

XS
SM
MD
LG