Линклар

18 январ 2018, Тошкент вақти: 15:15

Ўзбекистонда бундан буён алимент тўлашдан бўйин товлаган шахслар 15 кунга қамалади. Бу борадаги тегишли қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани тўғрисида Адлия вазирлиги маълум қилди.

“Бу қоида алиментларнинг тезроқ тўланиши ва қарздор томонидан уларни тўлаш муддатини Жиноят кодексининг 122- ва 123-моддаларида назарда тутилган жиноят таркиби белгилари пайдо бўлгунга қадар чўзилишига йўл қўймаслик мақсадида киритилди”, дейилади расмий хабарда.

Жиноят кодексининг 122- ва 123-моддалари бўйича жавобгарликка тортишга асос бўладиган алимент тўлашдан бўйин товлаш муддати уч ойдан икки ойга камайтирилди.

Икки ойлик муддат ўтганидан сўнг ҳам алиментнитўлашдан бўйин товлаган шахс мазкур моддалар асосида жаримага тортилади ва мажбурий жамоат ишларига жалб этилади.

XS
SM
MD
LG