Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2018, Тошкент вақти: 10:50

Бош прокуратура арзон уйларни сотишда фирибгарлик бўлганини аниқлади


Тошкент шаҳрида янги қурилган арзон уй-жойларни сотишда қонунбузарлик ҳолатлари содир этилган.

Бу ҳақда ЎзА нашрининг Бош прокуратура масъулига таяниб ёзишича, шаҳарнинг "Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа, Миробод ва Яккасарой туманларида расмий ҳужжатларни сохталаштириш, яъни иш жойи ва ойлик маошига оид ҳужжатларда ёлғон маълумотлар акс эттириш каби ҳолатлар аниқланган".

Бош прокуратура ўтказган текширув натижасида арзон уйларни сотишга масъул шахслар мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани аниқланган.

Жумладан, Миробод туманида уй-жой ажратиш билан боғлиқ аризаларни кўриб чиқишда қонунбузарликка йўл қўйилган.

Шунингдек, айрим фуқаролар арзон уйлардан квартира олиб беришни ваъда қилган шахсларга пул бериб алданиб қолган.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жойлардан олинган хабарларга кўра, нафақат пойтахтда балки мамлакатнинг бошқа жойларида ҳам арзон уйларни сотишда қонунбузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Жумладан, куни кеча Озодликка бўлган мурожаатда Косонда кам таъминланган оилаларга атаб қурилган уй ҳокимлик мулозимларига теккани айтилган.

XS
SM
MD
LG