Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 15:21

Президент портали аҳолига онлайн маслаҳат бермоқчи


2016 йилнинг сентябрь ойида ташкил қилинган президент виртуал қабулхонаси орқали эндиликда аҳолига онлайн маслаҳат бериш тартиби ҳам жорий қилинади.

Давлат дастурига кўра, бу тартиб жорий йил 20 июнидан бошлаб ишга тушиши режаланган.

Шавкат Мирзиëев муваққат президент пайти - 2016 йилнинг 24 сентябрь куни ҳукумат расмий порталида виртуал қабулхона очиб, унга қўрқмасдан шикоят ва аризаларини йўллашни таклиф қилди.

Мирзиëев виртуал қабулхонага қилинадиган ҳар бир мурожаатнинг шахсан ўз назоратида эканини таъкидлади ва ҳокимлар, вазирлик раҳбарлари олдига шикоятларни зудлик билан ҳал қилиш топшириғини қўйди.

Президент портали ташкил қилингач, дастлабки 1,5 йил давомида йўлланган майда шикоятларнинг аксари ечимини топгани кузатилди.

Бироқ кейинги бир йил давомида порталга қилинган шикоятлар эътиборсиз қолаётгани, айрим мулозимлар шикоятчиларга нисбатан тазйиқ қилгани хабар қилинди.

Айни пайтда порталга йўлларган йирик муаммолар, жумладан, чиқиш визаси, электр ва газ етишмовчилиги каби муаммолар ечимсиз қолмоқда.

Расмий статистикага кўра, айни муаммолар порталга йўлланган шикоятларнинг асосий қисмини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG