Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:22

"Жаҳон" агентлиги ўрнида янги медиа-марказ ташкил этилади


“Жаҳон” ахборот агентлиги асосида замонавий медиа-марказ ҳамда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқа қилувчи янги бўлим ташкил этилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги ўрнида янги медиа-марказ ташкил қилишни таклиф этди.

Мирзиёев 12 январ куни Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашувда “Жаҳон” ахборот агентлиги фаолиятидан қониқмаётгани, мазкур агентлик вазифаларни уддасидан чиқа олмаётганини айтди.

Шавкат Мирзиёевга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида жамоатчилик ва омавий ахборот воситалари билан алоқа қилиш бўйича янги бўлим ташкил қилиш зарурати туғилган.

"Бу бўлим раҳбари ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили – мамлакат ташқи сиёсатининг жарчиси бўлиши керак", - деди Мирзиёев.

Ташқи ишлар вазирлигида янги медиа марказ тузиш бош вазир ўринбосари Сухроб Холмурадовга топширилди.

XS
SM
MD
LG