Линклар

21 январ 2018, Тошкент вақти: 11:43

Ўзбек боксчиси Шохжаҳон Эргашев америкалик Сони Фредриксонни нокаут қилди 


Профессионал бокснинг 63.5 килограмгача бўлган супер енгил вазнида рингга чиқққан ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев АҚШнинг Ню Йорк шаҳридаги Turning Stone Resort Casino аренасида кеча америкалик боксчи, WBA рейтингида 8-ўринда турган Сони Фредриксон учинчи раундда нокаутга учратди.

Бу Шоҳжаҳон Эргашевнинг кетма-кет ўтказган 12 жангидаги навбатдаги нокаут ғалабаси бўлди.

Америкалик боксчи эса фаолияти давомида 18та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришганди.

12 жангда эса у рақибларини нокаутга учратганди. Ушбу вазн тоифасининг WBA йўналишида чемпионлик камари бўш қолмоқда.

Ушбу ғалаба Эргашевга шу камарни қўлга киритиш шансини оширди.

XS
SM
MD
LG