Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2018, Тошкент вақти: 15:17

ИИВ: ID-карта жорий қилиш бўйича аҳоли таклифи кўриб чиқилмоқда


Ўзбекистоннинг янги биометрик паспорти

Ўзбекистон ИИВ Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни қайд этиш бош бошқармаси ҳозирда хорижий паспорт ва ID-карта бўйича аҳолидан тушган таклифлар кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Gazeta.uz Интернет нашрига кўра, Ўзбекистон ичкарисида ID-картадан фойдаланишга оид таклифларнинг асосий қисми аҳолидан келиб тушган.

"Бу аҳолининг таклифидир. Биз хорижий паспортни 48 саҳифалик қилиш ва уни 10 йиллик муддатга беришни таклиф қилганмиз. Хорижий паспортга прописка муҳрини урмаслик, оилавий аҳволини кўрсатмаслик ва ҳоказо жиҳатлар режаланган эди. Фақат виза учун саҳифалар бўлиши режаланган эди. Ҳозирча, бу борада аниқ қарор йўқ, аҳоли таклифларини ўрганиб чиқаяпмиз", дея иқтибос келтиради ИИВ бошқармасидан Gazeta.uz Интернет нашри.

Жорий ҳафта бошида 2018.strategy.uz сайтида аҳоли муҳокамаси учун тақдим этилган давлат дастури лойиҳасида Ўзбекистонда жорий этилган биометрик паспортни 2018 йил 1 июлидан хорижга чиқиш паспорти сифатида тан олиниши режалаштирилаётгани қайд этилган.

Ўзбекистон ичкарисида фойдаланиш учун эса аҳолига шахсни тасдиқловчи идентификация карталари - ID-карталари жорий этилиши таклиф қилинган.

5 январдан 15 январгача давом этадиган ушбу муҳокамада 14 январга қадар жами 3 минг 250дан ортиқ изоҳ қолдирилди.

XS
SM
MD
LG