Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 22:09

Тожикистон билан визасиз борди келди Мирзиёевнинг Душанбега ташрифидан сўнг бошланади


Бош вазир Абдулла Арипов Душанбега 10 январда иш ташрифи билан борган эди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги визасиз борди келди президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега қиладиган давлат ташрифидан сўнг бошланади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга таянган ҳолда Podrobno.uz нашри 15 январда маълум қиди.

“Яқинда Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Тожикистонга сафар қилди, у ерда тегишли келишувга эришилди. Визаларни бекор қилиш бўйича шартнома президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида имзоланади”, деб айтган Азиз Абдуҳакимов.

Расмийнинг билдиришича, визаларнинг бекор қилиниши Тожикистондан Самарқанд, Бухоро ва Хивага сайёҳлар оқимини кескин кўпайтиради. Хабарда айтилишича, бу шаҳарларга йилига Тожикистондан 150-200 минг сайёх келиши кутилмоқда.

10 январда Душанбега борган бош вазир Абдулла Арипов президент Эмомали Раҳмон билан учрашган эди. Учрашув доирасида икки давлат ўртасида темир йӯл ва автобус қатновларни тиклаш ва чегарада ўтиш пунктларини очиш масалаларида ҳам келишиб олинди.

6 январь куни Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши сессиясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президенти Мирзиёев Тожикистонга расмий сафар қилиш учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG