Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2018, Тошкент вақти: 09:45

Тошкентда долларни сўмга алмаштириб берадиган битта банкомат ўрнатилди


Asia Alliance Bank ва GlobUz ҳамкорликда 15 январдан бошлаб валюта алмаштириш функцияси мавжуд бўлган бир дона банкоматни ишга туширди.

“Газета.uz” нашрининг хабар беришича, мазкур банкомат Asia Alliance bankнинг Тошкентдаги бош офисига ўрнатилди.

Ҳозирча банкомат АҚШ долларини сўмга айлантириб бера олади. Яқин кунларда Россия рубли ва еврони ҳам сўмга айлантириб бериш функцияси ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Банк расмийларига кўра, агар валютани нақд пул кўринишида сотишга қонунан рухсат берилса, банкомат сўмни долларга айлантириб бериш имкониятига эга.

Хабарда айтилишича, банк бундай банкоматларни яқин кунларда барча филиалларга ўрнатишни назарда тутмоқда.

Озодлик радиоси август ойида Тошкентда Марказий Осиё давлатлари орасида энг охирги бўлиб пластик картадан наыд пул ечиб олиш имкониятини яратувчи банкоматлар ўрнатила бошлангани тўғрисида хабар берган эди.

2017 йилнинг 12 октябрь ҳолатига кўра, пойтахт Тошкентнинг фақат 10 жойига банкомат ўрнатилган.

Ўзбекистон Марказий банки йил охиригача Тошкент шаҳрида мингта банкомат ўрнатилишини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG