Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2018, Тошкент вақти: 18:44

Хорижлик 600 миллион сўмлик уй сотиб олиб, пропискалик бўлиши мумкин


Адлия вазирлиги хорижликлар учун прописка "нархи"ни икки баробарга арзонлаштирди.

Хорижлик фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган уйлардан камида 600 милллион сўмлик квартира сотиб олса, пропискадан ўтиш имконига эга бўлади.

Norma.uz хабарига кўра, янги тартиб 15 январдан бошлаб кучга кирган.

Бундай имкониятдан хорижлик фуқаро билан биргаликда фуқаролиги йўқ шахс ҳам фойдаланиши мумкин.

Олдин хорижлик фуқаро Тошкент пропискаси учун 1 миллиард 221 миллион 957 минг сўмлик квартира харид қилиши лозим эди.

Шунингдек, ушбу битимларни нотариал тасдиқлаш учун давлат божининг минимал ҳажми ҳам пасайтирилди, бож янги турар-жой учун олди-сотди миқдорининг 10 фоизини ташкил этади.

XS
SM
MD
LG