Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2018, Тошкент вақти: 18:40

Рус талабалари Путин учун имзо тўпламоқда


Бийск давлат телевидениеси талабалар ва заводлар ишчилари Россия президентлигига номзод Владимир Путинни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилий равишда имзо тўпланадиган жойга олиб келинаётгани ҳақида маълум қилди.

Телевизион сюжет YouTube порталига жойлаштирилди. Унда таъкидланишича, номзод Владимир Путинни қўллаб-қувватлаш мақсадида имзо тўплаш пунктларидан бири Бийскдаги заводнинг маданият ва спорт саройида жойлашган.

Лавҳа учун суҳбатга тортилган завод ишчиларидан бирининг айтишича, ҳар бир ходим шахсан ўзи келиб имзо қўйиши мақсадида улар учун транспорт ташкиллаштирилган. "Биз буни қилдик", – дейди завод ходимаси.

Имзо тўплаш пункти тўрт кун ишлади. "Шу вақт давомида ўзининг номзодини илгари сурган шахсни (Владимир Путин назарда тутилмоқда таҳр.) шаҳардаги корхоналарнинг барча ходимлари ҳамда ўрта ва олий ўқув юртларининг талабалари қўллаб-қувватлаб имзо чекди", – дейди журналист.

Видеоёзувда маданият саройидаги пунктда одамлар кўплиги кўриниб турибди, савдо марказидаги иккинчи пунктда эса одамлар биттама-битта имзо чекаётганини кўриш мумкин эди.

Россияда президентлик сайловлари 2018 йилнинг 18 март куни бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси 2017 йилнинг 18 декабрь куни бошланди. Номзодлар орасида: амалдаги президент Владимир Путин, журналист Ксения Собчак, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Борис Титов, "Яблоко" партияси вакили Григорий Явлинский ва бошқалар бор. Россия президенти лавозимига номзод сифатида ЛДПР (Россия либерал Демократик партияси) раиси Владимир Жириновский ва КПРФ (Россия Федерацияси Коммунистик партияси) вакили Павел Грудинин рўйхатга олинди.

XS
SM
MD
LG