Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 04:35

Германияда Эрон учун жосусликда гумонланган 10 киши қидирилмоқда


Германия федерал прокуратураси олмон полицияси Эрон учун жосуслик қилишда айбланётган 10 нафар одам иши бўйича мамлакат бўйлаб қидирув рейди ўтказганини билдирди.

Аммо 16 январь куни ўтказилган рейдлар давомида ҳеч ким қўлга олинмаган.

Федерал прокурор матбуот котиби рейдлар Конституцияни ҳимоялаш хизматидан олинган маълумот асосида ўтказилганини билдирди.

Прокуратура матбуот котиби гумонланувчилар «Эронга алоқадор ташкилот учун Германиядаги институт ва шахсларни пойлаганликда гумонланаётганини» билдирди.

Прокуратура расмийлари гумонланувчилар Эрон Инқилобий гвардияси аъзоси бўлгани ҳақидаги хабарларни шарҳлашдан бош тортди.

Инқилобий гвардия Теҳроннинг мамлакат ташқарисидаги махфий амалиётларини бажариш учун масъулдир.

Декабрь ойида Эрон учун жосуслик қилган покистонлик шахс айбдор деб топилиши ортидан Германия ҳукумати Эрон элчисига норозилик билдирган эди.

XS
SM
MD
LG