Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 09:41

Миллий Олимпия қўмитасига янги президент сайланди


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 16 январда ўтказилган навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов бош Ассамблеясида Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) президенти лавозимига сайланди.

Шу пайтга қадар Миллий олимпия қўмитаси президенти сифатида фаолият юритган Алишер Султонов бошқа ишга ўтгани билдирилди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматига кўра, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Жисмоний тарбия ва спорт Давлат Қўмитаси раиси, спорт федерациялари ва вилоятлардаги спорт ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган.

Миллий олимпия қўмитасининг янги вице-президентлари Мурод Азимов, Алишер Султонов, Ойбек Қосимов ва Салим Абдувалиев бўлишди.

XS
SM
MD
LG