Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 08:08

Мирзиёевнинг Боғчалар вазирлигида ишлайдиган қизининг лавозими эълон қилинди


Шаҳноза Умарова (чапда) янги вазир Агриппина Шин ёнида.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёеванинг Ўзбекистонда янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигидаги лавозими эълон қилинди.

Вазирлик сайтига жойлаштирилган расмий маълумотга кўра, Шаҳноза Шавкатовна Мирзиёева Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишламоқда.

Ушбу бошқарма давлат, нодавлат ва муқобил кўринишдаги болалар боғчалари фаолиятини ташкил этиш билан шуғулланиши ёзилган.

Синов тарзида ишга туширилган вазирлик сайти ҳозирча фақат рус тилида фаолият кўрсатмоқда.

Шаҳноза Мирзиёева дастлаб 19 декабрь куни президент Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида вазир Агрепина Шиннинг ёнида ўтирганди.

Шаҳнозанинг эри, Мирзиёевнинг кичик куёви Отабек ​Умаров "қайнотасининг тансоқчиси", деган маълумотлар мавжуд.

Президентнинг тўнғич куёви - Ойбек Турсунов эса президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлайди.

Мирзиёев ва оиласи
Мирзиёев ва оиласи

XS
SM
MD
LG