Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 18:57

Қозоғистон расмийси ёнаётган автобусдан нега барча қочиб чиқишга улгурмагани сабабларини айтди


18 ноябрда 52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус.

Ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобуснинг ёниб кетгани сабабалари ҳозирча аниқ эмас, бироқ бу бахтсиз ҳодиса бўлгани таҳмин қилинмоқда. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри Қозоғистон ички ишлар вазирининг ўринбосари Ерлан Тургумбаевга таянган ҳолда хабар берди.

Расмийнинг айтишича, автобус ёниб кетган жойда 18 январь куни туни билан экспертлар текширув ишларини олиб борган. Ёнғин сабаблари бўйича дастлабки текширув натижалари 19 январь куни кечгача маълум қилинади.

Ерлан Тургумбаевга кўра, ёнғиндан омон қолган воқеа гувоҳлари дастлаб автобус салонида заҳарли тутун пайдо бўлганини айтганлар.

“Бунинг оқибатида кўпчилик заҳарланган бўлиши мумкин ва бу ҳолат нега барча одамлар омон қолмаганининг биринчи сабаби бўлиши мумкин. Иккинчидан, эшик очилганида кислородга йўл очилган ва автобуснинг ичи бирдан ёниб кетган. Бу йўловчиларга салонни тарк этиш имкониятини бермаган. Бундан ташқари автобус ичида жуда кўп багаж бўлган. Автобус икки қаватли бўлгани учун биринчи қаватда багаж, иккинчи қаватда одамлар бўлган. Багаж тўлалигича ёниб кетган. Яъни ёнғин кучли бўлган”, деди вазир ўринбосари.

Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистоннинг Ақтўбў вилоятидан ўтадиган қисмида 18 январь куни автобус ёниб кетгани оқибатида 52 ўзбекистонлик ҳалок бўлган, фақат 5 одам автобусдан қочиб чиқишга муваффақ бўлган эди.

19 январда Ўзбекистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги шахси аниқлаб бўлинган 31 кишинигнг рўйхатини эълон қилди. Уларнинг барчаси Наманган вилояти Тўрақўрғон ва Косонсой туманида яшаган одамлардир.

XS
SM
MD
LG