Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:18

Назарбоев Шимолий Кореяни ядровий иддаоларидан воз кечишга чақирди


Дональд Трамп ва Нурсултон Назарбоев
Дональд Трамп ва Нурсултон Назарбоев

18 январь куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг оммавий қирғин қуролларини тарқатишга қарши кураш учун ишончни мустаҳкамлаш чоралари бўйича мажлисида раислик қилган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев КХДРни Қозоғистоннинг йўлидан бориш ва ядровий амбицияларидан воз кечишга чақирди.

“Ядро қуролидан воз кечгач ва ядро қуролига эга давлатлардан тажовуз қилмаслик кафолатини олгач, Қозоғистон ўзини ва ўзининг халқаро нуфузини мустаҳкамлади”, – деди Назарбоев БМТ Хавфсизлик Кенгашига. Бу ойда Қозоғистон Кенгаш раиси лавозимида бўлади.

Худди шу мажлисда Россия ташқи ишлар вазири Эрон дунёнинг йирик мамлакатлари билан ядро битимидан воз кечганлиги халқаро ҳамжамиятга “хавотирли сигнал” бўлганлиги ҳақида огоҳлантирди.

Россия вазири Трампнинг маъмуриятига қилган яширин мурожаатида “Биз баъзи мамлакатларнинг сиёсий мақсадларини деб, халқаро дипломатияга ҳақиқатан эришишдан воз кеча олмаймиз", деб қўшимча қилди .

Аввалроқ, шу ҳафтада Лавров Москвада агар Теҳрон билан келишув бузиладиган бўлса, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен ИН ядро қуролидан воз кечишга рози бўлмаслигини баён қилган эди.

XS
SM
MD
LG