Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2018, Тошкент вақти: 11:24

Автобусда ёниб кетганларнинг оилаларига ёрдам бериш бўйича хайрия марафони ўтказилади


Воқеа жойидан олинган сурат. Ақтўбе вилояти, 2018, 18 январь.

Тошкентда 22 январда Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобусда ёниб кетган ўзбекистонликларнинг оилаларига ёрдам бериш мақсадида хайрия марафони бошланади.

Sputnik нашрининг билдиришича, "Орзу ва ҳаёт" Халқаро хайрия жамоат фонди томонидан уюштирилаётган марафонга 22 январ куни 16.00да Президент қабулхонаси олдида старт берилади.

Тошкентдан бошланган марафон Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм, Тўрткўл, Бухоро, Қарши, Шаҳрисабз, Олмалиқ , Фарғона, Андижонни босиб ўтиб, Наманганда ниҳоясига етади.

Марафондан тушган маблағлар Ақтўбе қурбонлари оилалари ўртасида тенг тақсимланиши айтилмоқда.

2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида автобуснинг ёниб кетиши оқибатида Ўзбекистоннинг 52 нафар ватандоши ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG