Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:40

ФВВ ўзбекистонликлардан Қозоғистонга бормай туришни илтимос қилди


"www.гисметео.кз сайтининг малумотига асосан Қозоғистоннинг шимолий, шарқий ва марказий вилоятларида кучли совуқ бўлиши кутилмоқда. Қозоғистоннинг марказий вилоятларида об-ҳаво ўзгарувчан, кучли шамол эсади, ҳарорат кундузи −30...-33°C, кечаси −34...-37°C бўлади.

Қозоғистоннинг шимолий вилоятларида об-ҳаво ўзгарувчан, кучли шамол эсади, ҳарорат кундузи −34...-37°C, кечаси −39...-42°C болади. Шарқий Қозоғистонда об-ҳаво ўзгарувчан, кучли шамол эсади, ҳарорат кундузи −30...-33°C, кечаси −33...-36°C болади. Шу муносабат билан БЎРОН ОГОҲЛАНТИРУВИ эълон қилинган.

Қозоғистоннинг шимолий, шарқий ва марказий вилоятларига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига вақтинчалик йўловчи автобус ва шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланмасликларини илтимос қиламиз", дейилган Ўзбекистон Республикаси ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази огоҳлантирувида.

22 январга ўтар кечаси Петропавловск – Сариоғоч йўналишида кетаётган Van Hool маркали автобус ҳаво совуқлигидан дизель ёнилғиси музлаб қолиши туфайли йўлда тўхтаб қолгани, автобусдаги 41 ўзбекистонлик қутқарилгани тўғрисида Озодлик олдинроқ хабар қилган эди.

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманидан ўтувчи "Самара-Чимкент" автомобиль йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик нобуд бўлди.

Уларнинг жасади 19 февраль куни Ўзбекистонга олиб келинди, айни пайтда, уларнинг шахсини аниқлаш ишлари бормоқда.

XS
SM
MD
LG