Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:39

11 ойлик болакай баданида 16 дона игна топилди


Болакай танасидан олинган игналар
Болакай танасидан олинган игналар

Тошкентдаги Республика тез тиббий ёрдам маркази шифокорлари 11 ойлик болакай танасидан 16 дона игна топди. Бироқ, болакай организмига бу игналар қандай қилиб кириб қолганини ҳуқуқ-тартибот идоралари аниқлаши керак бўлади, деб ёзди Nuz.uz веб сайти.

11 яшар болакайнинг беҳузур бўлаётганини кўрган онаси шифокорлардан ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Тиббий текширув пайтида болакайнинг томоғи шишгани, ҳарорати кўтарилиб кетгани аниқланган.

Дастлаб шифокорлар болакай шамоллаб қолган бўлиши мумкинлигини тахмин қилади.

Аммо, аммо болакайнинг ҳожатинчи кам чиқараётгани онани ўйлантириб қўяди.

Қайта ренген натижалари эса барчани ҳайратга солган.

Суратда 16 та игна бола танасида борлиги аниқланади.

Шундан сўнг болакай ва онаси дарҳол Тошкентга юборилади.

Республика тез тиббий маркази шифокорлари болакайни зудлик билан жарроҳлик столиги ётқизганлар.

Тўққиз соат давом этган жарроҳлик амалиёти пайтида, шифокорларга кўра, болакайнинг йўғон ичаги, сийдик пуфаги, кўкрак қафаси ичи, томоғи, буйраги ва юрагида бўлган игналар олиб ташланган.

Шифокорлар яна уч дона игна бола организмида қолаётган эса-да, унинг ҳаётига хавф солмаслигини билдирган.

Болакайнинг аҳволи оғир қолмоқда.

Gazeta.uz cайтининг шифокорлар тахминига таниб ёзишича, кимдир мунтазам равишда гўдак танасига уларни киритиб борган.

XS
SM
MD
LG