Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:27

Эрондан ҳижоб ўрашга қарши чиққан аёлни қўйиб юбориш талаб қилинмоқда


Ҳижобни мажбурий ўрашга қарши норозилик билдирган эронлик аёл сурати ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.
Ҳижобни мажбурий ўрашга қарши норозилик билдирган эронлик аёл сурати ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.

Amnesty International ташкилоти ўтган ойда Теҳронда ҳибсга олинган аёлни “зудлик билан ва ҳеч бир шартсиз” озод қилишга даъват этмоқда. У аёлларнинг исломий кийимни мажбурий кийишига тинч тарзда норозилик билдиргани айтилмоқда.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Amnesty International инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Эрон ҳокимият идораларини “ҳижоб ўрашга қарши чиққан аёларни таъқиб қилмасликка ҳамда камситувчи ва ҳақоратомуз амалиётни бекор қилиш”га чақирди.

Ўтган йил 27 декабридан бери Теҳроннинг Инқилоб кўчасидаги бетон конструкция устида бошига рўмол ўрамай турган аёл тасвирланган видеоролик ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Тасвирда у ҳижобни мажбурий ўрашга қарши норозилик белгиси сифатида оқ байроқ силкиб турибди. Ҳижоб Эронда соч билан танани ёпиб турадиган исломий кийим ҳисобланади.

Amnesty International вакили полиция аёлни воқеа содир бўлган жойда ҳибсга олиб, яқин атрофдаги ҳибсхонага олиб кетгани ҳақида уч киши гувоҳлик берганини маълум қилди.

Полиция оиласи унинг исмини “хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар сабаб ошкор қилмагани”ни айтди.

Эронда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланаётган адвокат Насрин Сотуда ўша 31 яшар аёлнинг 19 ойлик фарзанд борлигини хабар берди.

Авдокат Фейсбукдаги саҳифасида жорий ҳафтанинг бошларида ўша аёл ҳибсга олингандан сўнг қўйиб юборилгани, аммо кейинчалик яна қамалганини ёзди.

Бўйсунмаслик рамзи

Ўша аёл Эронда кийиш мажбур бўлган қатъий кийимга қаршилик рамзига айланди.

Орадан ўтган бир ой мобайнида юзлаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари #Аёл_қаерда ёки #Инқилобкўчасидагиқизқани ҳештеги орқали унинг қаерда эканини сўраб суриштирди.

1979 йилги Ислом инқилобидан сўнг аёлларнинг кийими ўрганиб чиқилган ҳамда аёлларга исломий кийим кийиши мажбурий қилиб қўйилган эди.

Кийиниш тартибига кўра, аёллариннг сочи ва бадани кўчага чиққанда ёпиқ бўлиши шарт.

Ахлоқ полицияси ҳижоб кийишга оид қоидаларни тўлиқ ҳурмат қилмайдиган кишиларни доимий тарзда жазолаб туради.

Amnesty International айни амалиёт “Эрондаги аёлларнинг эътиқод ва дин эркинлиги, сўз эркинлиги, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва қамоққа ташлаш, қийноққа солиш ҳамда бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон шаънини таҳқирловчи муносабат ёки жазодан ҳимоя сингари ҳуқуқларини неча ўн йиллардан бери поймол қилиб келаётгани”ни айтди.

XS
SM
MD
LG