Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 07:51

Президент Мирзиёев Осиё чемпиони бўлган футболчиларни табриклади


Ўзбекистон президенти Хитойда бўлиб ўтган футбол бўйича 23 ёшгача ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллади.

Президент матбуот хизмати чоп этган табрик матнида шундай дейилади:

"Азиз фарзандларим! Қадрли устоз ва мураббийлар!.. Сизлар қўлга киритган мислсиз бу ғалаба бутун халқимизга чексиз қувонч бағишлаб, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор кўрсатди... Барчангизни бағримга босиб, сизларга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, жонажон Ўзбекистонимизнинг шон-шуҳратини дунёга тараннум этишда доимо ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилайман".

Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар орасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг U-23 терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Хитойда ўтган Осиё чемпионати финалида Ўзбекистоннинг рақиби Вьетнам терма жамоаси бўлди.

Учрашувда дастлабки голни Ўзбекистон термаси 8-дақиқада киритди. Рустам Ашурматов бурчакдан етказиб берилган тўпга боши билан зарба бериб ҳисобни очди.

Биринчи бўлим якунига яқин вьетнамликлар ярим ҳимоячиси Нгуен Цюанг Ҳаи жарима зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

Бу ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида эса Андрей Сидоров томонидан киритилган гол Ўзбекистонга ғалабани тақдим этди.

XS
SM
MD
LG