Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 19:10

Адлия вазири "Сирли мижоз" тадбирини ўтказиб 17 ходимни ишдан бўшатди


uzbekistan - Ministry of Justice

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, Адлия вазирлиги ходимларнинг хизмат вазифасини ижро этиши ва ишига муносабатини ўрганиш мақсадида “сирли мижоз” тадбирини йўлга қўйган.

Агентликнинг Адлия вазири Русланбек Давлетовга таяниб хабар қилишича, "вазирлик ходими нотариус, ФҲДЁ идораси ёки давлат хизматлари кўрсатиш марказига мижоз сифатида боради. Улардан бирор хизмат кўрсатишни сўрайди".

Ана шундай тадбирларда давомида, ЎзАнинг ёзишича, “сирли мижоз”дан Янгийўл туманидаги давлат хизматларини кўрсатиш марказида 400 минг сўм пора сўрашади, Урганч туманида идорада эса унинг қўлига ўз кучини йўқотган ҳукумат қарорини беришади.

Расмий хабарда айтилишича, шундай яширинча текширув натижасида 17 ходим ишдан бўшатилган.

Шунингдек, Адлия вазири эса бундай тадбирни вазирликнинг ҳудудий бўлимларида ҳам ўтказишни сўраган.

XS
SM
MD
LG