Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:17

Футбол бўйича Осиё чемпионати ғолибларига Президент совғалари топширилди


Chevrolet Malibu
Chevrolet Malibu

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Хитойда ўтказилган Осиё чемпионати ғолиблари - Ўзбекистон U23 терма жамоаси аъзоларини кутиб олинди.

Бу ҳақда хабар қилган tribuna.uzнинг ёзишича, Осиё чемпионати қаҳрамонларини кутиб олиш учун футбол мухлислари, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар, журналистлар ва ёшлардан иборат юзлаб кишилар аэропортда жам бўлишди.

Шундан сўнг чемпионлар пойтахтнинг марказий кўчаларидан байрамона юриш билан ўтиб, «Ўзбекистон» меҳмонхонасига боришди. Автобусларга байроқлар билан безатилган автомобиллар карвони ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонхона ҳовлисида чемпионларни расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда бош вазир Абдулла Арипов Президент табригини ўқиб эшиттирди. Сўнгра футболчиларнинг ҳар бирига президент совғалари - Chevrolet Malibu русумидаги автомобиллар тақдим этилди.

Ўзбекистон U23 терма жамоаси 27 январь куни Хитой мезбонлигида ўтган Осиё чемпионати финалида Вьетнам терма жамоасини қўшимча вақтда урилган гол эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди.

Ўзбекистон президенти Хитойда бўлиб ўтган футбол бўйича 23 ёшгача ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллагани тўғрисида олдинроқ хабар қилган эдик.

XS
SM
MD
LG