Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2018, Тошкент вақти: 23:04

Путин: Вашингтоннинг "Кремль рўйхати"ни "нодўстона акт", деб баҳолади


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин Вашингтон томонидан эълон қилинган "Кремль рўйхати" – "нодўстона акт" эканлиги, у Россия-Америка муносабатларини муракаблаштириши, халқаро муносабатларга зарар келтириши тўғрисида баёнот берди.

Бу ҳақда Путин ўзининг ишончли вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда айтди. Путин АҚШнинг “Кремль рўйхати”ни кўрмаганини тан олди, бироқ бу рўйхатда ўзининг йўқлиги ўзи учун “уят” эканлигини айтди. "Обидно, слушай" (“Уят, уят”- “Кавказ асираси”дан- таржимон), – деди кавказча акцент билан Путин.

Шу билан бирга у айни дамда Москва бирор бир жавоб чораларини режалаштирмаётганини таъкидлади.

Ўзининг ишончли вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Путин Россияни Эрон ва Шимолий Корея билан бир сафга қўйиш ва шу билан бирга Корея ярим оролидаги кескинликни юмшатишда воситачилик қилишни сўраб Москвага мурожаат қилиш“аҳмоқлик” эканлигини айтди.

Россия етакчиси Қўшма Штатлар билан муносабатларни яхшилаш тарафдори эканлигини ва шу сабабли шошма-шошарлик билан ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиб туришини айтди.

"Яширмайман, биз бу рўйхатни кутган эдик, ҳатто муносабатларимизни нолга тушириб қўядиган жавоб чоралари кўришга ҳам тайёр эдик", – деди Путин.

"Ҳозирча биз бу каби қадамлардан тийилиб турамиз, бироқ вазият қандай ривожланиб боришини диққат билан кузатиб турамиз", – деди Россия раҳбари.

АҚШ молия вазирлиги сешанба куни “Кремль рўйхати”- Россия президенти Владимир Путинга яқинларнинг рўйхатини эълон қилди, бу рўйхатдагиларга нисбатан санкциялар жорий қилиниши мумкин. Ҳужжатга 210 киши киритилган. Улар орасида Россия ҳукуматининг барча аъзолари, Путин маъмуриятининг ходимлари, давлат корпорациялари бошлиқлари, ҳуқуқ тартибот идораларининг раҳбарлари ва олигархлар бор.

XS
SM
MD
LG