Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 14:54

Отабек Муродов Бош прокурор этиб тайинланди


Ўзбекистон прокуратураси эмблемаси.

Шавкат Мирзиёевнинг Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Отабек Муродов Бош прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда президент расмий сайтида 31 январь куни маълум қилинди.

Хабарда айтлишича, Мирзиёев МХХ ҳамда прокуратура органлари ходимлари иштирокида ўтказимлган йиғилишда ўз қарорини эълон қилган.

Аввалроқ 2015 йилнинг 21 апрелида Рашид Қодиров ўрнига Бош прокурори лавозимига тайинланган Ихтиёр Абдуллаев МХХ раиси лавозимига тайинланган эди.

30 январь оқшомида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг раиси, генерал-полковник Рустам Иноятов ўз вазифасидан истеъфога чиқарилган эди.

XS
SM
MD
LG