Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 13:57

Россия МСК президентликка номзодлардан ҳужжат қабул қилиш жараёнини якунлади


Россия Марказий сайлов комиссияси йиғилиши.

Россия Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш жараёнини якунлади.

Комиссияга сайловчиларнинг қўллаб-қувватлаш имзолари йиғилган ҳужжатларни амалдаги президент Владимир Путин, “Яблоко” партиясидан номзод Григорий Явлинский, тадбиркорлар ҳуқуқлари бўйича мухтор вакил Борис Титов, “Россия умумхалқ иттифоқи”дан номзод Сергей Бабурин ва “Россия коммунистлари” партиясидан номзод Максим Сурайкин ва “Гражданлик ташаббуси” партиясидан номзод Ксения Собчак топширишга улгурди.

ЛДПР лидери Владимир Жириновский ва Коммунистлар партиясидан Павел Грудинин ҳам президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтган. Бироқ улар парламентдан ўрин олган партиялар вакиллари сифатида сайловчиларнинг имзоларини йиғиш мажбуриятидан озод қилинган.

Россия президентлигига сайлов 2018 йилнинг 18 мартида ўтказилади. Сайловда мухолифатчи Алексей Навальний ҳам иштирок этишни режалаштирган эди. Марказий сайлов комиссияси уни рўйхатга олишдан бош тортган. Шундан сўнг Навальний тарафдорлари Россиянинг ўнлаб шаҳарларида норозилик намойишларига чиққан эди.

XS
SM
MD
LG