Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 21:21

Роғун ГЭСининг биринчи агрегати жорий йил ноябрида ишга тушади


Италиянинг Salini Impregilo компанияси раҳбари Пиетро Салини Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмонга Роғун ГЭСининг биринчи агрегати 2018 йилнинг 16 ноябрь куни эксплуатацияга топширилишини ваъда қилди. Бу ҳақда у тожик президенти билан учрашганидан сўнг 31 январь куни журналистларга айтди.

Тожикистон ҳукумати ўтган йилнинг ёзида Италиянинг компанияси билан Роғун ГЭСини қуриб битказиш юзасидан Шартнома имзолаган эди. Тожикистон хукуматининг баёнотига қараганда, шартнома қиймати $3,9 млрд.ни ташкил қилади. Сув омборининг биргина тўғони қурилиши учун $1 млрд. 950 млн талаб қилинади.

Мамлакат асосий энергетика лойиҳаси - Роғун ГЭСи қуриб битказилиши учун $4 млрд яқин маблағ керак. Тожикистон молия вазирлиги маълумотларига кўра, аҳолига “Роғун ГЭСи” ОАЖ акцияларини сотиш эвазига $80 млн.дан ортиқ маблағ тўпланди. Ўтган йили давлат бюджетидан гидроэлектростанция қурилиши учун 2 млрд сомони ($225 млн) маблағ ажратилди.

Роғун ГЭС Вахш дарёси қурилаётган тўққизинчи гидроэлектростанция ҳисобланади, иншоат Душанбе шаҳридан 110 км узоқликда жойлашган. 335 метрлик Роғун ГЭСи тош-тупроқли жаҳондаги энг йирик тўғон бўлади.

Тожикистон раҳбарнинг таъкидлашича, тўғон Вахш дарёси қуйида жойлашган ерларни ўзлаштириш ва суғоришни, жумладан қўшни давлатларни ҳам таъминлайди. Тожикистон ўз қўшниларини сувсиз қолдирмайди, дея баёнот берди Эмомали Раҳмон.

Ўзбекистон-Тожикистон алоқалари Душанбе Роғун ГЭСи барпо этилишини эълон қилгани ортидан кескин ёмонлашган эди. Бунинг ортидан 2011 йилда президент Ислом Каримов кўрсатмаси билан Тожикистон учун стратегик ҳисобланган Амузанг-Термиз темир йўлининг бир қисми ёпиб қўйилганди.

Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан совуқлашган алоқалари Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг илиқлаша бошлади.

XS
SM
MD
LG