Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:24

Туркманистонда бензин 50 фоизга қимматлади


Ашхободдаги АЁҚШларда бензин нархи 23 февралдан бошлаб, 50 фоизга қимматлаши ҳақидаги эълонлар пайдо бўлди.

Айни пайтда шаҳар АЁҚШлари олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлгани хабар қилинди.

"Ёқилғи қуйиш шахобчаларида навбатларнинг кети узилмайди. Шаҳарда ажиотаж бошланди", - дейди Озодликнинг Ашхободдаги манбаси.

Туркманистонда сўнгги бор бензин нархи 2015 йил январида оширилган. Ўшанда давлат раҳбари фармойишига кўра, автомобиль ёқилғисининг нархи 60% фоизга ошган эди.

Ўзбекистонда ҳам ўтган йил 15 ноябридан бошлаб бензин нархи 40 фоизга оширилди. Давлат статистика қўмитаси расмийлари буни инфляция билан боғлади.

XS
SM
MD
LG