Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 16:29

Прага дўконларида ноқонуний ишлаётган 18 ўзбекистонлик ушланди


Чех полициячилари

Прага шаҳридаги Albert тармоқ дўконларида полиция ўтказган рейд натижасида 18 нафар Ўзбекистон ватандоши қўлга олинди.

AKTU.cz хабарига кўра, полиция жами 36та супермаркетда рейд ўтказган.

Полиция вакили Ян Данекка кўра, 31 январь куни ўтказилган рейд давомида дўконлардаги қоровул ва фаррошлар текширилган.

Ушланган ўзбекистонликлардан 10 нафарига нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, суд уларни депортация қилиш ҳақида қарор чиқарган. Ўзбекистонликлар 15 кун ичида Чехияни тарк этиши лозим.

Қолган 8 нафар қўлга олинган ўзбекистонлик эса жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Полиция маълумотига кўра, бу саккиз кишига нисбатан аввал Чехиядан депортация қилиш ҳақида суд қарори чиққан бўлса ҳам ўзбекистонликлар мамлакатдан чиқиб кетмагани аниқланган.

XS
SM
MD
LG