Линклар

Шошилинч хабар
18 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:14

Тошкентда 1,4 миллиард долларлик "аққли мажмуа" лойиҳасини амалга ошириш бошланди


Тошкентда яна бир йирик Tashkent City лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда.

Тошкентда умумий қиймати 1 миллиард 400 миллион доллар бўлган юқори технологияли High Tech City мажмуасини қурилш лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар берди.

Мажмуа Жанубий Кореянинг POSCO Daewoo ширкати томонидан қурилиши белгиланмоқда.

“Янги мажмуа 50 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бу ерда бизнес-марказлари, турар жойлар, таълим, тижорат ва саноат муассасалари, илмий-текшириш марказлари ва бошқа объектлар жойлаштирилади. Уларнинг барчаси "ақллли" технологиялар, энергия тежовчи ва биноларни автоматлаштирувчи тизимларни қўллаш ёрдамида амалга оширилади”, дейилади хабарда.

High Tech City мажмуаси лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Корея қўшма ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Ҳозирда High Tech City барпо этилиши мумкин бўлган тўртта ҳудуд ўрганилмоқда.

Хабарда билдирилиишча, POSCO Daewoo йирик халқаро ширкат бўлган POSCOнинг шўъба корхонаси ҳисобланади ҳамда халқаро савдо ва сармоялар билан шуғулланади.

XS
SM
MD
LG