Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 13:23

Сиëсий муҳожирлар Пол Дэйдан Ислом Каримов ҳайкалидан воз кечишни сўради


Ўзбекистон биринчи президентининг Оқсаройида Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилди.

Таъқиб ва тазйиқлар ортидан Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган ўндан ошиқ сиëсий фаол британиялик таниқли ҳайкалтарош Пол Дэйга очиқ мактуб билан мурожаат қилди.

“Марказий Осиëда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси сайтида эълон қилинган бу мактубда фаоллар Дэйдан Ислом Каримов ҳайкалини ясашдан воз кечишни сўраган.

“Сиз ҳайкал қуриб хотирасини абадийлаштирмоқчи бўлаëтганингиз одам туфайли биз йиллардан бери ватанимизга боролмаймиз. Ислом Каримов ҳукмронлиги давридаги террор туфайли биз ўз яқинларимиз¸ оила аъзоларимиз ва дўстларимиздан айрилдик. Каримов назоратидаги хавфсизлик кучларининг таъқиблари саноқсиз ўзбекистонликларни “Авлиë Панкрас станциясидаги учрашув жойи” деб номланган асарингизда акс этган яқинлари билан қайта кўришиш бахтидан мосуво қилди”¸ деб бошланади очиқ мактуб.

Андижондаги қонли воқеалар¸ пахта қуллиги¸ Каримов оиласининг халқ бойликларини талаш ортидан миллиардлаб бойлик орттиргани тасвирланган очиқ мактуб имзочилари¸ Каримов ҳайкали учун тўланадиган ҳақни “ифлос пул” деб атаган.

Ўтган йил май ойида Ўзбекистон марҳум президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Москвадаги Ислом Каримов номи берилган хиëбонига ўрнатиладиган ҳайкални британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй (Paul Day) ясашини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG