Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 03:36

Қарши аэропорти монополиядан чиқарилиб, хусусий бошқарувга берилади


Иллюстратив сурат."Ўзбекистон ҳаво йўллари"га қарашли самолëт.

Қарши шаҳар аэропорти Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб хусусий ширкатлар тасарруфига ўтказилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда, жумладан, мана шу масала ҳам назарда тутилган.

Ҳужжатда белгиланишича, Қарши халқаро аэропорти “Ўзбекистон ҳаво йуллари” миллий авиаширкати тасарруфидан чиқарилади ва аэропорт ҳудудида “очиқ осмон” тамойили жорий қилинади.

“Кун уз” сайтининг билдиришича, қарорга асосан Қарши халқаро аэропортни ривожлантириш ва “очиқ осмон” концепциясини 2018 йилнинг 1 июлигача ишлаб чиқиш лозим.

“2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида «Қарши» халқаро аэропортини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг таркибидан чиқариб, халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига бериш, аэропорт ҳудудида «Очиқ осмон» режимини, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилган ҳолда жорий қилишни назарда тутувчи «Қарши» халқаро аэропортини ривожлантириш концепциясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин”, дейилади қарорда.

XS
SM
MD
LG