Линклар

19 феврал 2018, Тошкент вақти: 08:52

Аҳолига лотореяни мажбурлаб сотган "Халқ банки"нинг 91 нафар раҳбар ходими ишдан бўшатилди


"Халқ банки" биноси.

Ўзбекистонда 2017 йилда аҳолига лотореяларни мажбурий тарзда сотгани учун "Халқ банки" филиалларининг 222 нафар раҳбар ходимига хайфсан берилди ва жаримага тортилди. Банк филиалларининг 91 нафар раҳбари ва бош ҳисобчиси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда Жаҳон ахборот агентлиги 7 февраль куни Адлия вазирлигига таянган ҳолда маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Адлия вазирлиги лотереяни мажбурлаб сотиш қатъиян ман қилиниши ҳақида огоҳлантирмоқда. Вазирлик банклар томониджан лотореяларнинг мажбурий сотилмаслиги бундан буён доимий назорат остида бўлиши ҳақида билдирган.

"Ўзбекистонда айрим тижорат банклари томонидан бир неча турдаги лотереялари ташкил этилиб, фуқароларга сотилмоқда. Лекин, айрим ҳолатларда мижозларга банк хизматлари кўрсатиш жараёнида пенсия ва нафақаларга лотерея билетлари қўшиб берилиши ҳолатлари қайд этилган.Таъкидлаш жоиз, лотерея билетларини иш ҳақлари, пенсия ва нафақалар, бошқа биринчи даражали тўловларга қўшиб сотиш қатъиян тақиқланган. Бу бўйича қуйи филиалларга Халқ банки бошқарувининг алоҳида кўрсатмаси берилган”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Озодлик радиоси 2017 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида 1 миллиард 322 миллион 800 минг сўм пенсия тўловлари "Халқ банки" ходимлари томонидан белгиланган тартибга зид равишда ҳамда ноқонуний хатти-ҳаракатлар орқали амалга оширилганлиги аниқлангани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG