Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 23:49

Оққўрғонда "Ислом давлати"га одам ёллашда айбланган шахс 10 йилга қамалди


Тошкент вилоят Оққўрғон туман жиноят ишлари бўйича суди Ўзбекистон ватандоши Ахрор Қосимовни “Ислом давлати” гуруҳига одам ёллашда айбдор деб топди ва 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Новости агентлигига бу борада 8 февраль куни маълумот берган суд расмийси, жараёнда Қосимовнинг айбдор экани тўлиқ исботланганини айтган.

Хабарда айтилишича, Қосимов 2011 йилда Туркияга ишлаш учун борган ва 2013 йилда талончиликда айбланиб, 11,5 йилга қамалган. Қамоқхонада у “Ислом давлати” гуруҳи аъзоларининг таъсирига тушиб қолган.

“2016 йилда у бир неча маҳбус билан биргаликда қамоқдан қочган. Террочиларнинг махфий квартираларида яшириниб юрган Қосимов ёлланган жанггариларни Сурияга олиб ўтиш билан шуғулланган”, дейилади хабарда.

Ўзбекистонда сўнгги пайтларда судлар томонидан “Ислом давлати”га алоқадорликда айбланиб, қатор шахслар озодликдан маҳрум қилинди. Жумладан, январь ойида Самарқанд вилоят жиноят ишлари бўйича суд Асқар Йўлдошевни “Ислом давлати” ғояларини тарғиб қилишда айблаб, 8 йилга қамаган эди.

XS
SM
MD
LG