Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2023, Тошкент вақти: 12:43

Ўзбекистон Тожикистондан электр қуввати сотиб олади


Тожикистон март ойидан бошлаб Ўзбекистонга электр энергияси етказа бошлашни режалаштирмоқда. Бир йилда Ўзбекистонга 1,5 миллиард киловат миқдорида электр энергияси экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Тожикистон энергетика ва сув манбалари вазирининг биринчи муовини Маҳмадумар Асозоданинг Озодлик радиосига айтишича, ҳозир тожик ва ўзбек томонлари ушбу масалани муҳокама қилмоқда.

“Икки томон мазкур масала юзасидаy битим тайёрламоқда. Ушбу битимда электр энергиясининг нархи ва унинг Ўзбекистоннинг қайси минтақаларига етказилиши кўрсатилади. Эслатиб ўтаман, Тожикистон фақат баҳор ва ёз пайтида Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилиш имконига эга,”- деди жаноб Асозода.

Мазкур масала бўйича март ойи бошига режалаштирилган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи чоғида қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, Тожикистон энергетика ва сув манбалари вазирлиги Ўзбекистон билан Марказий Осиёдаги ягона электроэнергия тизимини тиклаш масаласида ҳам жиддий силжишлар бўлгани борасида хабар берди.

Ушбу система фаолияти 2009 йил тўхтаб қолди.

Олдин Тожикистон ёз пайтида жанубий Ўзбекистонни электроэнергия билан таъминлаб, қиш мавсумида шу миқдордаги электроэнергия шимолий Тожикистондаги Суғд вилоятига етказиларди.

XS
SM
MD
LG