Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:07

ИИВ раҳбари: 2017 йилда Ўзбекистонда 73 минг 692 та жиноят қайд этилди


2017 йилда Ўзбекистонда 73 минг 692 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, бу аввалги йилга нисбатан 13 минг 720 тага ёки 15,7 фоизга камдир.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатда билдирди.

Вазирга кўра, қотиллик 22, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш 7,1, номусга тегиш 21,8, босқинчилик 22,8, талончилик 21, ўғирлик 6,6, фирибгарлик 5,7, безорилик 37,9, транспорт воситаларини олиб қочиш 6,2 фоизга камайган.

2017 йилда рўйхатга олинган жиноятларнинг 9,5 мингдан ортиғи хотин-қизлар томонидан содир этилган. Фарғонада 1 минг 625, Тошкент шаҳрида 1 минг 592, Тошкент вилоятида 1 минг 402, Самарқандда 1 минг 66, Андижонда 972 ва Наманганда 751 нафар аёл жиноятга қўл урган.

Жойларда уюшмаган, тарбияси оғир, иш ва ўқишга жойлашмаган ёшлар 26 минг 579 та жиноят содир қилган.Бунда, мактаб ўқувчилари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари томонидан 1,5 мингдан зиёд жиноят содир этилган.

Вояга етмаганлар томонидан 1 минг 430 та жиноят, шундан, 778 та ўғирлик, 79 та безорилик, 77 та талончилик, 45 та баданга оғир тан жароҳати етказиш, 42 та босқинчилик ва 29 та фирибгарлик содир қилинган.

XS
SM
MD
LG