Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 09:16

Азим Аҳмедхўжаев АТКР вазири бўлди


Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Азим Исроилович Аҳмедхўжаев тайинланди. Бу ҳақда Кун уз нашри 20 февраль куни хабар берди.

Аҳмедхўжаев шу кунгача Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Унинг мазкур қўмитадаги ўрнини бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолган ҳолда, Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари Сухроб Холмуродов эгаллади.

Бир йилдан бери ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини вақтинча бажариб келган Шерзод Шерматов эса Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бўлди.

“Бундан аввалроқ Азим Аҳмедхўжаев АТКР вазирлигига раҳбар бўлиши кутилаётгани, Шерзод Шерматов эса Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири вазифасига тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди”, дейилади Кун уз хабарида.

XS
SM
MD
LG