Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:10

Мирзиёев 21 февралда ўтказган йиғилишда импортни қисқартириш режаси муҳокама қилинди


uzbekistan - pres Mirziyayev, UZA
uzbekistan - pres Mirziyayev, UZA

Президент Мирзиёев 21 февраль куни импорт ҳажмини қисқартириш ва маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишларини таҳлил қилиш, бу борадаги энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Бу ҳақда хабар қилган Президент матбуот хизматига кўра, Давлат раҳбари Маҳаллийлаштириш дастури ва импортни қисқартириш режаси ижросини чуқур таҳлил қилиб, йўл қўйилган камчиликларни танқидий баҳолаган. 2017 йилда 948 та маҳаллийлаштириш лойиҳасидан 176 таси бўйича ишлаб чиқариш бошланмагани, 218 таси бўйича эса ишлаб чиқариш прогнози бажарилмагани кўрсатиб ўтилган.

Масалан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 77 та лойиҳаси бўйича 206 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмаган. “Ўзбекозиқовқатхолдинг”да 12 та, “Ўзавтосаноат”да 17 та, Тошкент шаҳрида 65 та, Тошкент вилоятида 65 та лойиҳа етарли даражада бажарилмаган.

Импортни 1 миллиард 81 милллион долларга қисқартириш режаси 88 фоизга бажарилгани танқидий таҳлил қилинган.

Айтилишича, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб, маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича имтиёзлар тўхтатилади. Маҳаллийлаштириш дастурига иқтисодиёт учун ҳақиқатда зарур бўлган лойиҳалар киритилиб, қатъий назоратга олинади.

XS
SM
MD
LG