Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2018, Тошкент вақти: 09:59

"Эрк" ва "Бирлик" фаоли Исроилжон Холдоров озодликка чиқди


“Эзгулик" фаоллари Васила Иноятова ва Абдураҳмон Ташанов ўтган йил декабрида Холдоров билан кўришган эди.

Мухолифат ва инсон ҳақлари фаоли Исроилжон Холдоров 21 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/68-сонли колониядан озод этилган ва шу куниëқ ўз уйига етиб келган.

Бу ҳақда андижонлик ҳуқуқ фаоли Саиджаҳон Зайнобиддинов хабар қилди.

Исроил Холдоров 2006 йилнинг 4 июнида Ўзбекистон “Эрк” демократик партиясининг Андижон вилояти бўлими раиси сифатида Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан конституциявий тузумга тажовуз ҳамда давлат чегараларини ғайриқонуний равишда кесиб ўтишда айбланиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Дастлабки муддат тугатиши ортидан Холдоровга берилган жазо яна икки марта узайтирилди ва фаол ўз умрининг 12 йилини тутқунликда ўтказди.

Исроилжон Холдоров озодликка чиқарилгани учун президент Шавкат Мирзиëев¸ қолаверса¸ халқаро ва маҳаллий ҳуқуқ фаолларига миннатдорчилик билдирган.

XS
SM
MD
LG