Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 16:34

Ўзбекистон дунëнинг энг коррупциялашган йигирмалигида қолмоқда


Маркази Берлинда жойлашган Transparency International ташкилоти эълон қилган янги ҳисоботда Ўзбекистон 180 давлат рўйхатининг 157-поғонасига қўйилди.

“Коррупцияни қабул қилиш индекси” деб номланган ҳисоботда¸ экспертлар томонидан олигархик-авторитар давлат деб таърифланган Ўзбекистондаги аҳволга бу борадаги 100 баллик баҳолаш тизимида 22 балл берилган. Бу эса¸ Ўзбекистоннинг бу йилги умумбаҳоси бир баллга кўпайганини кўрсатади.

Айни ташкилотнинг 2016 йилги вазиятга оид ҳисоботида Ўзбекистон 176 давлат орасида 156 ўринга қўйилган ва Марказий Осиëнинг энг коррупциялашган давлати деб топилган эди.

Бу йилги ҳисоботга кўра¸ минтақанинг энг коррупциялашган давлати деб Туркманистон топилди ва 180 давлат рўйхатининг 167-поғонасига қўйилди.

2017 йилги кузатувларга кўра¸ коррупция нисбатан кам деб баҳоланган минтақа давлати Қозоғистон бўлиб чиқди ва 122 ўринга қўйилди.

Қирғизистон рўйхатнинг 135¸ Тожикистон эса¸ 161-поғонасидан жой олди.

Рўйхатнинг биринчи қаторларини эгаллаган коррупция энг кам давлатлар тепасига Янги Зеландия¸ Дания ва Финляндия қўйилди.

2017 йил 2 февраль куни президент Шавкат Мирзиëев 2017−2018 йилларда Коррупцияга қарши кураш Давлат дастурини тасдиқлаган бўлса-да¸ ҳозирча мамлакатда бу дастур доирасида қилинган ишлар ҳақида жамоатчиликка ҳисобот берилган эмас.

XS
SM
MD
LG