Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:52

Андижонда хиёнат йўлига кирган аёл эри томонидан ўлдирилди


Андижонда хиёнат йўлига кирган аёл эри томонидан ўлдирилди

Андижон вилоятида хиёнат йўлига кирган аёл эри томонидан чавақлаб ўлдирилди (“Ҳуқуқ”, 22 февраль).

Бу ҳақда вилоят прокуратураси вакили Сайдулло Элмуродов маълум қилган. Исми ошкор этилмаган, нотариус идорасида ишловчи аёл эри Россияга ишга кетган вақтларда банкир таниши билан дон олишиб юрган.

Эр Россиядан қайтганидан кейин яқинлари хотини унга хиёнат қилгани ҳақида хабар берган. Хиёнаткорни ўзи жазолашга аҳд қилган эр хотинини икки фарзанди ва қайнонаси кўз ўнгида пичоқлаб ўлдирган. Қотил эр 16 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Қайд этилишича, икки норасида фарзанд ҳам она, ҳам ота меҳридан мосуво бўлган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

“Ўзстандарт” бозорларда “Ҳалол” стандарти юзасидан текширувлар ўтказишга ваъда берди

“Ўзстандарт” агентлиги мамлакат бозорларида “Ҳалол” стандартига нечоғли риоя этилаётгани юзасидан текширувлар ўтказишга ваъда берди (“Оила даврасида”, 22 февраль).

Агентлик бош директори ўринбосари Жасур Шукуровга кўра, айни пайтда “Ўзстандарт” бозорларда озиқ-овқат бўйича назорат хариди ўтказиш учун ҳукуматдан ваколат олиш арафасида турибди. Мазкур ваколат берилиши билан

“Ҳалол” стандарти бўйича назорат кучайтирилади. Агентлиги расмийсига кўра, Ўзбекистонда айни пайтда “Ҳалол” стандартидаги маҳсулотларга талаб ўсиб бормоқда. Ушбу стандартни чуқур ўрганиш учун Ўзбекистонга Туркиядан мутахассислар ҳам таклиф этилган.

Фарғоналик дароз милиционер Гиннесс рекордлар китобига киришга даъвогар

Фарғона вилояти ИИБ патрул-пост хизматида фаолият юритаётган Шерзод Сирожиддинов бўйи узунлиги бўйича “Гиннесс рекордлар китоби”га киришга даъвогар, деб ёзади “Даракчи” нашри.

Унинг бўйи 2 метр 20 см, вазни 137 кг. Ш.Сирожиддинов “Ўргимчак тўри” фильмида роль ҳам ижро этган.

“Ҳамма автомобилларга ҳам сиғавермайман. “Матиз”, “Спарк”, “Нексия”ларга сиғмайман, “Кобалт”, “Ласетти” русумли автомашиналар оз-моз тўғри келади. Ўзим автомобиль бошқармайман. Яна бир “бош оғриқ”ли ноқулайлиги шуки, гавдамга мос кийим топилавермайди. Кийим учун бозорга бормайман, чунки фойдаси йўқ. Фақат буюртма бериб тиктираман” дея дарозликнинг айрим ноқулай жиҳатларини айтиб ўтган милиционер Ш.Сирожиддинов.

XS
SM
MD
LG