Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:06

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Корея ва Россияда ваколатхоналарини очади


Russia -- Kyrgyz labor migrants in Moscow , 19 May 2015
Russia -- Kyrgyz labor migrants in Moscow , 19 May 2015

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги 2018 йилда Корея Республикаси ва Россия Федерациясида ўз ваколатхоналарини очишни режалаштирган. Бу ҳақда 23 февраль куни Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида тақдим этилган маълумотга таяниб, kun.uz хабар қилди.

Агентлик шунингдек 2018 йилда Россия, Корея Республикаси, Польша билан ҳамкорликни кучайтириш, Қозоғистон, Германия, Туркия, БАА, Уммон султонлиги билан ҳамкорлик ўрнатишни режалаштирган.

Тадбирда маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўтган 2017 йилда 2613 нафар фуқарони Корея Республикасига юборган, 2710 нафар номзод эса корейс тилидан тест синовидан ўтган ва уларга иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси йўлланган. Таъкидлаш жоизки Жанубий Корея томонидан Ўзбекистонга 3000 ўринлик квота берилган.

Россиянинг 24 та корхона ва ташкилотлари билан тузилган шартномаларга асосан танловлардан ўтган 922 фуқаро ишлаш учун Россия Федерациясига йўлланган.

Бундан ташқари, 17 нафар Ўзбекистон фуқароси Японияга ташкиллаштирилган тартибда юборилиб, меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

XS
SM
MD
LG